Гўзаллик

Кўк пиёз инфекцион касалликлардан ҳимоялайди, сочни ўстиради

Чоп этилди Aprel 8, 2020 Кўк пиёз инфекцион касалликлардан ҳимоялайди, сочни ўстирадиda fikr bildirishni o'chirish

Кўк пиёз таркибидаги фитонцидлар бактерия ва инфекцияларга қарши курашади. Қадимда денгизчилар очиқ денгизга чиқишдан аввал қуритилган кўкпиёзни ўзлари билан олар экан.

У кемада тарқалиши мумкин инфекцион касалликлардан ҳимоялаган. Ҳатто, қуритилган кўк пиёз таркибида ҳам қон томирлар деворини мустаҳкамлайдиган С дармондориси сақланиб қоларкан.

Кимларга мумкин эмас: ошқозон-ичак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишларидан азият чекувчи кишиларга бу кўкатни эҳтиёткорлик билан тановул қилиш тавсия этилади

Гўзаллигимиз учун: кўк пиёз таркибидаги табиий керотин моддаси сочимиз тезроқ ўсишига ва мустаҳкам бўлишига хизмат қилади.