Гапни ўрнида гапириш кераклиги баёнида
– Тилингни ихтиёрингда асрағил, сўзунгни эҳтиёт била дегил. Маҳалида айтар сўзни асрама, айтмас сўз теграсига йўлама. Сўз борким, эшитувчи таниға жон киюрур ва сўз борким, айтғувчи бошин елга берур. Тилинг била кўнглунгни бир тут. Кўнгли ва тили бир киши айтғон сўзла бут. Сўзни кўнгулда пишқормагунча тилга келтурма, ҳарнаким кўнгулда бўлса тилга сурма. Агарчи тилни асрамоқ кўнгулга меҳнатдур, аммо сўзни сипамоқ бошга офатдур. Айтур ерда унутма, айтмас ерда ўзунгни мутакаллим тутма. Айтур сўзни айт, айтмас сўздин қайт. Оқил чиндин ўзга демас, аммо барча чинни ҳам демак оқил иши эмас.
Алишер НАВОИЙ