Италиядан яхши муждалар: Мамлакатда бир ой ичида коронавирусдан энг кам зарарланиш ҳолати қайд этилди
Охирги 24 соат ичида Италияда коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича янги 675 та ҳолат қайд этилган. Бу сўнгги бир ой ичида қайд этилган энг паст кўрсаткичдир, дейилади ANSA агентлиги хабарида. Инфекцияни ҳозирги даражадан пастроқ кўрсаткичи 6 март куни кузатилган бўлиб, ўшанда вирус 620 кишида аниқланган.
Италия фуқаро муҳофазаси бошқармаси маълумотларига кўра, коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланганидан бери мамлакатда ушбу инфекцияни 162 488 киши юқтириб олган. ушбу касаллик туфайли 20 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган. Вирусни юқтириб олганлардан 37 130 нафари соғайган.