Янгиликлар

Муҳокама марказида журналистлар хавфсизлиги масалалари

Чоп этилди Fevral 28, 2019 Муҳокама марказида журналистлар хавфсизлиги масалалариda fikr bildirishni o'chirish

 

 

 

 

Кеча пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида UNESСOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Буюк Британия элчихонаси ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан “Ўзбекистонда журналистларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлик масалалари” лойиҳаси доирасида семинар тренинг ўз ишини бошлади.

Семинарда Халқаро хулқ-атвор кодексининг умумий тамойиллари, Халқаро ахлоқ кодекси, ОАВ ходимлари билан ким мулоқот қилиши мумкинлиги, хавфсизлик кучлари аъзосининг нутқи доираси, журналист билан суҳбатлашиш учун вакил томонидан кўриладиган эҳтиёт чоралари каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Халқаро эксперт Пол Даудин Клево иштирокида ўтказилаётган тренингда профессорлар, тадқиқотчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, журналистлар ҳамда талаба ёшлар қатнашмоқда.

Мазкур семинар-тренинг 3 кун давом этади.

 

Назокат Ражабова, ЎзА