Дунё янгиликлари

1 грамм вирус дунёни ларзага келтирди

Чоп этилди Aprel 29, 2020 1 грамм вирус дунёни ларзага келтирдиda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илоҳиётчи профессор, доктор Мустафо Қоратошнинг «Ифтор вақти» деб номланган кўрсатуви муқаддимасида коронавирус ҳақида шундай фикрларни билдириб ўтди:

«Кўрсатувга тайёргарлик кўриш жараёнида таниш тиббиёт ходимлари билан гаплашдим. Уларнинг таъкидлашича, ҳозирда бир инсоннинг коронавирусга чалиниши учун 70 миллиард вирус унга таъсир қилиши, ичига кириши керак экан. Вирусларнинг ҳажми инсон хаёлига ҳам келмас даражада кичик – 0, 000, 000,5 граммдир. Ҳозир дунёда бу касалликка чалинганларнинг сони 2 000 000 (икки миллион).

Азизлар, биласизми, ана шунча касал вужудидаги жами вирусларнинг оғирлиги ҳисобланса, бор-йўғи 1(бир) грамм чиқар экан, холос.

Демак, Яратганнинг 1 (бир) грамм оғирликдаги махлуқи (яратиғи) бутун дунёни остун-устун қилаётган экан! Эй одамзод, кўзга кўринмас шу вируснинг борлигига ишонасану, наҳот Оламлар Парвардигорининг Борлиги, Бирлиги, Қудратига шубҳа билан қарайсан?..»

Интернет манбалари асосида тайёрланди

islom.uz