Қирғизистон: CОВИД-19 тасдиқланган беморларнинг 67 фоизида касаллик белгиларсиз ўтмоқда
Тадқиқотларга кўра, Қирғизистонда CОВИД-19 тасдиқланган беморларнинг 67 фоизида касаллик белгиларсиз ўтмоқда.
«Бизнинг тадқиқотларга кўра, Қирғизистонда CОВИД-19 тасдиқланган беморларнинг 67%да касаллик белгиларсиз ўтмоқда. Шунга қарамай лаборатория бўйича коронавирус тасдиқланган беморларнинг ҳаммаси шифохонага ётқизилди ва тегишли тартибда даволанмоқдалар», – дея баёнот берди мамлакат Вирусли инфекциялар устидан назорат маркази раҳбари Зуҳуриддин Нурматов.
Унинг сўзларига қараганда, беморлар ўзларни яхши ҳис қилмоқда, аммо атрофдагиларга юқтиришлари эҳтимоли бор.
3 май ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 26та янги ҳолат аниқланди. Мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 795 нафарга етди. Улардан 564 нафари соғайиб шифохонадан чиққан.
CОВИД-19 тасдиқланган 10 киши, жумладан, бир тиббиёт ходими вафот этган.