“Amazon” раҳбари гувоҳлик бериш учун Конгрессга чақирилди
“Amazon” бош директори Жефф Безос гувоҳлик бериш учун Конгрессга чақирилди.
“Day.az”нинг ёзишича, компания рақобатчилар ортидан жосуслик қилганликда гумон қилинмоқда.
Таъкидланишича, АҚШдаги энг йирик онлайн савдо майдончаси сотувчилардан махфий маълумотларни олган ва кейинчалик улардан рақобатдош маҳсулотлар яратиш учун фойдаланган.