Саҳара чўлидан топилган Ой парчаси ким ошди савдосига қўйилади
Футбол тўпи ўлчамидек келадиган Ойнинг бир бўлаги ким ошди савдосига қўйилмоқда.
“24kz.ru”нинг ёзишича, савдо ташкилотчилари бу топилма орқали камида икки ярим миллион доллар ишлаб олишни режалаштиришмоқда. Саҳара чўлидан топилган 13,5 кг. оғирликдаги Ой парчаси шу пайтгача шахсий тўплам сифатида сақлаб келинган.
Экспонатнинг ҳақиқий Ойнинг парчаси эканлигини исботлаш учун олимлар тошнинг бир қисмини аввалроқ космонавтлар томонидан олинган намуналар билан солиштирган ва уни Ойдан топилгани исботланган.