Пазандалик

Ифторликка қовурма манти тайёрланг

Чоп этилди May 8, 2020 Ифторликка қовурма манти тайёрлангda fikr bildirishni o'chirish

Ифторлик дастурхонини тансиқ таом билан безашни истаган, аммо нима пиширишга боши қотганлар учун қовурма манти рецептини ҳавола этамиз.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
– Гўшт — 500 гр
– Пиёз— 300-400 гр
– Туз ва зираворлар —таъбга қараб

Хамирига:
– Илиқ сув — 1 пиёла
– Ун — 500-600 гр
– Туз

Тайёрланиш жараёни:
– Хамир учун керакли маҳсулотларни қўшиб хамир қоринг, устини ёпиб 1 соат тингани қўйинг.
– Пиёз ва гўштни майда тўғ​раб, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг.
– Хамирни мантига керакли шаклда ёйинг.
– Хамир бўлакларини гўштли аралашма билан тўлдиринг.
– Товага ёғ солиб қиздиринг. Ёғ, мантилар товага солинганида устини қоплаши керак.
– Яхшилаб қовуриб олгач, устини ёпиб паст оловда димланг.
– Тайёр мантиларни қатиқ ёки сузма билан дастурхонга тортиш мумкин.

zamin.uz