Искандар кабоб
«Искандар кабоб» турк ошхонасининг энг мазали таомларидан бири ҳисобланади. Ушбу таом исталган гурман қалбидан жой олиши ва севимли таомлар рўйхатига қўшилиши аниқ.

Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Мол гўшти
- Нон
- Пиёз
- Томат пастаси
- Йогурт ёки қатиқ
- Сариёғ
- Ўсимлик ёғи
- Туз, мурч
Тайёрланиш жараёни:
- Гўштни юпқа «пластинка», пиёзни ярим думалоқ шаклда тўғранг.
- Ўсимлик ёғи солинган товада гўштни қовуринг, туз ва мурч сепинг. (Гўшт юмшоқ бўлиб пишиши керак)
- Пиёз қўшиб аралаштиринг ва 2-3 дақиқа олов устида тутинг.
- Таомни дастурхонга тортишдан аввал гўшт совиб қолмаслигига эътибор қаратиш керак бўлади.
- Нонни ўртача қалинликда, «кубик» шаклида тўғранг ва қуруқ товада қиздириб олинг.
- Бошқа бир товага сариёғ солиб, томат пастасини қўшиб аралаштиринг, сув солиб қайнатинг, таъбга кўра туз ва шакар қўшинг.
- Ликопчага нон бўлаклари, унинг устидан пиёзли гўштни солинг, қайла қуйинг. Қайла маҳсулотларни қоплаши ва кам бўлиб қолмаслиги керак.
- Ликопчанинг четига йогурт ёки қатиқ солинг.
Таом тайёр, ёқимли иштаҳа!
Дарё.уз