Пазандалик

Кечки овқатга кавказча хашлама пиширинг

Чоп этилди Iyun 4, 2020 Кечки овқатга кавказча хашлама пиширингda fikr bildirishni o'chirish

Хашлама —​ кавказ ошхонасига мансуб, машҳур таомлардан бири ҳисобланади.

Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак:

  • Суякли мол гўшти — 500 гр
  • Кўкатлар
  • Лавр япроғи — 3 дона
  • Пиёз — 1 дона
  • Сабзи —1 дона
  • Помидор — 200 гр
  • Зираворлар таъбга кўра
  • Тимьян таъбга кўра
  • Саримсоқ пиёз — 2 дона

Тайёрланиш жараёни:

  • Гўштни йирик шаклда тўғ​раб қозонга солинг.
  • Сабзи, пиёзни ўртасидан иккига бўлинг, кўкатларни ҳам йирик-йирик қилиб тўғранг.
  • Тўғралган сабзавотларни гўшт устига солинг.
  • Қозонга масаллиқлар устини қоплайдиган миқдорда сув солинг.
  • Шўрва қайнаб чиққанидан кейин кўпикларини олиб, паст оловда 1 соат қайнатинг.
  • Пиёз ва помидорни ярим думалоқ шаклда тўғранг.
  • Шўрвага таъбга кўра зиравор, тимян ва лавр япроғи қўшинг.
  • Тўғралган пиёз ва помидорни ҳам қўшинг.
  • Қозон қопқоғини ёпиб, 2,5-3 соат давомида димлаб пиширинг.
  • Петрушка ва саримсоқ пиёзни тўғранг ва овқат сузилганидан кейин солиб аралаштиринг.

Хашлама тайёр, ёқимли иштаҳа!

Дарё.уз