Мақолалар

Касаллик ва офатлардан сақланиш

Чоп этилди Iyun 7, 2020 Касаллик ва офатлардан сақланишda fikr bildirishni o'chirish

قال رسول الله -صلى الله عليه وسلم- “لا ضرر ولا إضرار…” (رواه أحمد وابن ماجه)

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Зарар бериш ва зарарланиш (исломда) йўқ” , дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

Кишининг бирор кимсага ҳеч қандай йўл билан зарар етказиши динимизда йўқ. Шунингдек, ўзи ҳам зарарланишининг олдини олиши лозим. Бунинг эр-хотинликка қандай алоқаси бор, деган савол туғилиши табиий. Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларида: “Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким никоҳга қодир бўлса уйлансин, чунки бу кўзнинг тийилиши ва фаржнинг поклигидир…”, дедилар.

Никоҳ ёшига етган йигитга турли бузуқ йўллардан ўзини сақлашнинг энг мақбул йўли уйланиш экани баён қилинди. Ҳадисда айтилган “фаржни сақловчи” жумласидан мурод ўзини сақлашга кучи етмайдиган киши уйланмаса, зино қилиш хавфи борлигидир. Бунинг оқибатидан келиб чиқадиган дарду балоларни батафсил баён қилинди. Бундай дардларга чалинган киши нафақат ўзи, балки оиласига ҳам зарар етказиши аниқ. Касаллиги юқумли бўлса, энг олдин оила аъзоларига, қолаверса, атрофдаги кишиларга ҳам зиён етказади.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 20000 сўм