9 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО ДЎСТЛАР КУНИ
Бир дўстим бор, жондан ҳам азиз,
Юзи доим кулиб туради.
Унга ҳамма ҳавас-ла боқар,
Уни шодлик яхши кўради.
Бир дўстим бор, қалблари оташ
Муҳаббатга тўлиб юради.
Ҳар лаҳзаси доим бахтиёр,
Уни бахт ҳам яхши кўради.
Бир дўстим бор, орзулари кўп
Орзусига албат етади.
Чунки унга доим мададкор,
Омад уни яхши кўради.
Дўстлари кўп, атрофида жам
Суҳбатига шошиб юради.
Бир мен десам, мендан-да ўтиб,
Уни ҳамма яхши кўради.
Иномжон ХУДОЁРОВ