Дунё янгиликлари

Ердаги энг тоза ҳаво қаерда экани аниқланди

Чоп этилди Iyun 10, 2020 Ердаги энг тоза ҳаво қаерда экани аниқландиda fikr bildirishni o'chirish

Америка ва австралиялик олимлар гуруҳи Ер сайёрасида энг тоза ҳаво қаерда эканлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари Proceedings of the Natural Academy of Sciences (PNAS) журналида чоп этилган.

Ерда инсон фаолияти сабаб жабр кўрмаган жойлар деярли қолмаган. Тадқиқотчилар сайёрадаги энг тоза ҳаво фақатгина Жанубий океан узра — Антарктидани ўраб турувчи Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанлари сувлари яқинида бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Олимларнинг фикрича, бу ердаги ҳаво инсон таъсири ва минтақалар чангидан энг кам зарар кўрган. Улар ўз мақоласида ушбу ҳудудни ҳақиқатда қўл етмаган жой деб атаган.

Мутахассислар гуруҳи кема ёрдамида Тасманиядан Арктика музликларининг жанубий қисмига қадар ҳаракатланиб, ўз йўлларида ҳаво намуналарини йиғди. Тадқиқот натижаларига кўра, олимларнинг тахмини тасдиқланган.

«Афтидан Антарктида жанубий минтақалардаги микроорганизмларнинг тарқалишидан изоляцияланган. Бу Жанубий океан инсон таъсири минимал даражада етиб борган Ердаги кам сонли ҳудудлардан бири эканлигини кўрсатади», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Томас Ҳилл.