Ўзбекистон янгиликлари

Тошкентда аҳоли орасидан яна 11 кишида коронавирус аниқланди

Чоп этилди Iyun 15, 2020 Тошкентда аҳоли орасидан яна 11 кишида коронавирус аниқландиda fikr bildirishni o'chirish

2020 йил 15 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5103 (+23) нафарни ташкил этмоқда.  Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, қолган 4 нафари эса Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

Айни пайтда юртимизда 3943 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1141 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.