Дунё янгиликлари

БМТ Бош ассамблеяси раислигига туркиялик дипломат сайланди

Чоп этилди Iyun 20, 2020 БМТ Бош ассамблеяси раислигига туркиялик дипломат сайландиda fikr bildirishni o'chirish

БМТ Бош ассамблеяси залида Ассамблеянинг 75-сессиясининг раиси сайланди. Сайлов махсус форматда бўлиб ўтди. Ҳар бир давлатдан келган делегатлар ниқоб кийиб, овоз бериш учун бўш залга кириб, овоз беришди ва дарҳол БМТ қароргоҳини тарк этишди.

Туркиялик дипломат ва сиёсатчи Волкан Бозкир БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси раиси этиб сайланди.

Таъкидлаш жоизки, Бош ассамблеянинг раиси бешта минтақавий гуруҳлар ўртасида ротация принципига мувофиқ сайланади. 75-сессия раиси Ғарбий Европа ва бошқа қўшни давлатлардан келиши керак эди. Туркия улардан биридир.

Минтақавий гуруҳ бир овоздан турк дипломатининг номзодини маъқуллади. Аслида, бошқа номзодлар бўлмаганлиги сабабли, овоз беришнинг ҳожати йўқ эди. Бироқ бир қанча давлатлар, барибир, сайлов ўтказиш таклифи билан чиқишди. Натижада 178 мамлакат вакиллари Волкан Бозкирга овоз беришди.

Эслатиб ўтамиз, биз олдинроқ БМТ Бош ассамблеясининг доимий бўлмаган янги аъзолари сайлангани ҳақида хабар қилганди.