Пандемия билан боғлиқ иқтисодий инқироз туфайли бир миллиарддан ортиқ одам очарчиликда қолмоқда
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ иқтисодий таназзул туфайли дунё бўйлаб очарликка мубтало бўлаётганлар сони бир миллиарддан ошиб кетди.
Бу ҳақда “Welthungerhilfe” немис хайрия жамғармаси маълумот тарқатган. Энг аввало, ривожланаётган ва иқтисоди ўтиш даврини бошдан кечираётган мамлакатлар аҳолиси азият чекиб, вазият транспорт ва савдо муносабатларидаги чекловлар билан боғлиқ тарзда қашшоқликнинг ошишига сабаб бўлмоқда.
“Welthungerhilfe” раҳбари Марлен Тименинг айтишича, ҳозирда пандемия Жанубий ярим шарни қамраб олиб, кўпчилик ишсиз қолган, иқтисод парокандаликка юз тутмоқда, озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашиб, соғлиқни сақлаш тизими беморлар миқдорига кўра ўз ишини уддалаёлмай қолаяпти.