Ўзбекистон янгиликлари

Академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатга қолдирилди

Чоп этилди Iyul 13, 2020 Академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатга қолдирилдиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳурматли 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари диққатига!!!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сонли “Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилиши белгиланган.
Аммо Махсус комиссия қарорига мувофиқ карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилганлигини маълум қиламиз, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати.