Дунё янгиликлари

«Ислом – тинчлик ва меҳр-саховат хабарчиси» шиори остида Москва ва Грозний шаҳарларида халқаро конференция бўлиб ўтади

Чоп этилди Mart 28, 2019 «Ислом – тинчлик ва меҳр-саховат хабарчиси» шиори остида Москва ва Грозний шаҳарларида халқаро конференция бўлиб ўтадиda fikr bildirishni o'chirish

 

2019 йилнинг 28-30 март кунлари Москва ва Грозний шаҳарларида «Ислом – тинчлик ва меҳр-саховат хабарчиси» шиори остида Халқаро диний конференция бўлиб ўтади.

Тадбир ташкилотчилари Ахмат Қодиров номидаги Ҳудудий жамоа фонди, Чеченистон мусулмонлари Диний бошқармаси, Бутунжаҳон ислом лигаси, Ислом маданияти, илм-фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти саналади.

Халқаро конференцияга жаҳоннинг 40 дан ортиқ маълум ва машҳур, нуфузли мусулмон дин арбоблари, олимлар, ҳамда сиёсатчилар, таклиф этилган. Шунингдек, тадбирда Бутужаҳон ислом лигаси раҳбарлари ҳам иштирок қилишади.

Тадбир доирасида уч кун мобайнида Исломда тинч-тотув яшашнинг асослари, Россия мусулмонлари ва дунё ҳамжамияти, Халқаро терроризм ва экстремизм, Мусулмонлар ва ижтимоий муносабатлар каби мавзулар кенг муҳокама қилинади.

Мазкур конференцияда «Hilol-nashr» нашриёти ва «Islom.uz» портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ ҳам иштирок этмоқдалар.

Islom.uz