Дунё янгиликлари

Куала-Лумпур — Сингапур дунёдаги энг серқатнов авиайўналиш деб топилди

Чоп этилди Mart 30, 2019 Куала-Лумпур — Сингапур дунёдаги энг серқатнов авиайўналиш деб топилдиda fikr bildirishni o'chirish

Британиянинг авиация статистикаси билан шуғулланувчи OAG онлайн-сервиси 2019 йилнинг энг серқатнов авиайўналишлари рейтингини тузди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Ушбу рўйхатдаги биринчи ўринни Куала-Лумпур — Сингапур рейси эгаллади. Йил давомида бу йўналиш бўйича 30 мингга яқин, кунига ўртача 82 та парвоз амалга оширилади.

Кейинги ўринларда Гонконг — Тайбэй (йилига 28,5 минг рейс) ва Сингапур — Жакарта (йилига 27 минг рейс) қайд этилди.