Пазандалик

Қовоқча, қийма ва помидорли «запеканка» тайёрлаймиз

Чоп этилди Iyul 28, 2020 Қовоқча, қийма ва помидорли «запеканка» тайёрлаймизda fikr bildirishni o'chirish

«Запеканка»нинг ёқимли ифори ва оғизда эрийдиган таъми сизни мафтун қилмай қўймайди. Енгил ва тўйимли мазкур таомни тушлик ёки кечки овқатга пишириш тавсия қилинади.

Керакли маҳсулотлар:

  • Қовоқча (кабачки) — 3 дона
  • Туз таъбга кўра
  • Пиёз — 1 дона
  • Ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ
  • Қийма — 500 гр
  • Гўшт учун зираворлар таъбга кўра
  • Помидор — 3-4 дона
  • Пишлоқ — 100 гр
  • Тухум — 2 дона
  • Сметана — 3-4 қошиқ

Тайёрланиш жараёни:

  • Қовоқчани қирғичдан чиқариб олинг, тузланг ва 15 дақиқага қолдиринг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товада майдаланган пиёзни қовуриб олинг.
  • Қиймани қўшинг, аралаштиринг, туз ва зираворларни солинг ва 10 дақиқа пиширинг.
  • Помидорни думалоқ шаклда тўғранг, пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
  • Тухум, сметана ва туз солиб аралаштиринг.
  • Печга қўйишга мўлжалланган қандолат идиши четларига маҳсулотлар ёпишиб қолмаслиги учун ёғ суртинг.
  • Қовоқчанинг бир қисмини солинг, устидан қийма кейин бўлса яна қовоқча теринг.
  • Помидор солинг, сметанали соусни устидан қуйинг.
  • 180 даража қизиган печда 40 дақиқа давомида пишириб олинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!