Филиппин шимолида хавфли грипп тури тарқалгани маълум бўлди
Филиппин қишлоқ хўжалиги вазирлиги Пампанга шимолий провинциясида парранда гриппи (H5N6) аниқланган. Ҳукумат унинг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида қарийб 39 000 бош товуқни йўқ қилишга қарор қилган.
“CNN Philippines” телеканали хабарига кўра, парранда гриппининг ўчоғи Сан-Луис туманидаги парранда фермада топилган. 2017 йилда ҳам ҳукумат Пампанга ва Нуева-Эсиха провинцияларида парранда гриппининг тарқалганлиги ҳақида маълум қилган аммо уни одамларга юқиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган изоҳга кўра, парранда гриппи қушларнинг юқумли вирусли касаллиги бўлиб, кўпинча аниқ аломатлари эга бўлмайди. Аммо баъзи ҳолатларда одамлар ва ҳайвонларда касаллик ёки симптомларсиз инфекцияни келтириб чиқариши мумкин.