Мақолалар

Ошиқу орифлар. ҲАМДУН ҚАССОР

Чоп этилди Avgust 4, 2020 Ошиқу орифлар. ҲАМДУН ҚАССОРda fikr bildirishni o'chirish

Ундан:

– Бу не ҳолки, ўтганларнинг сўзлари кўнгилларга бизнинг сўзларимиздан кўра фойдали бўлмоқда? – деб сўрадилар.

У бундай жавоб берди:

– Чунки улар Исломнинг иззати, нафснинг нажоти ва Ҳаққнинг ризоси учун сўз айтдилар. Биз эса нафснинг иззати, дунё орзуси халқнинг эътиборини қозониш учун сўз сўзлаймиз. Зотан, Ҳаққ таолонинг муродига уйғун сўз айтган ва Ҳаққ билан гаплашган зотларнинг сўзларида сирлар ва руҳларга таъсир қиладиган ҳайбат ва савлат бор. Нафснинг мақсадига мос сўз айтган кимсанинг сўзларида эса хорлик ва дағаллик бўлади. Бу турли сўзларнинг ҳалққа ҳеч қандай фойдаси бўлмайди. Бундай тоифадаги кимсаларнинг жим тургани сўз айтганидан хайрлидир.

Ҳужвирийнинг “Кашф ул-маҳжуб” асаридан