Ўзбекистон янгиликлари

Энг кўп китоб қайси маҳаллада ўқилади?

Чоп этилди Aprel 2, 2019 Энг кўп китоб қайси маҳаллада ўқилади?da fikr bildirishni o'chirish

Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоятининг ижтимоий-маънавий муҳитини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказди.

Таҳлил натижаларига кўра, Бухоро вилояти Жондор туманида жойлашган Жондор маҳалласи аҳолиси китоб мутолааси бўйича юқори кўрсаткич қайд этганлиги аниқланган.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров Жондор маҳалласига бориб, шу ердаги кутубхонага турли адабиётлар совға қилди. Шунингдек, маҳаллада энг кўп китоб ўқийдиган хонадон соҳибаси Шамсия Ражабовага бир қанча бадиий адабиётлар жамланмаси тақдим этилди.

Президентимиз ташаббуси билан юртимизда китоб совға қилиш яхши анъанага айланди. Асосий мақсад жамиятимизда илм зиё-истаб изланаётган китобхонларни муносиб рағбатлантиришдир.

 

Н.Насриев,

ЎзА