Аёллар

Аёл кишининг намоздаги либоси

Чоп этилди Avgust 17, 2020 Аёл кишининг намоздаги либосиda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

سُئِلَتْ أُمُّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا مَاذَا تُصَلِّي فِيهِ الْمَرْأَةُ مِنَ الثِّيَابِ؟ فَقَالَتْ: تُصَلِّي فِي الْخِمَارِ وَالدِّرْعِ السَّابِغِ الَّذِي يُغَيِّبُ ظُهُورَ قَدَمَيْهَا.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан сўралди:

«Аёл киши қандай кийимда намоз ўқийди?»

«У химорда ва бутун жисмини тўсиб, икки қадамининг устини бекитиб турадиган кўйлакда намоз ўқийди», дедилар».

Шарҳ: «Химор» аёл кишининг боши ва кўксини тўсиб турадиган рўмолга ўхшаш нарсадир.

Демак, аёл киши юзи ва кафтидан бошқа жойини очмайдиган кийим кийиб намоз ўқиши керак.

وَقَالَتْ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَتُصَلِّي الْمَرْأَةُ فِي دِرْعٍ وَخِمَارٍ لَيْسَ عَلَيْهَا إِزَارٌ؟ قَالَ: إِذَا كَانَ الدِّرْعُ سَابِغًا يُغَطِّي ظُهُورَ قَدَمَيْهَا. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Аёл киши кўйлак ва химор билан лунгисиз (изорсиз) намоз ўқиса бўладими?» деб сўрадим.

У зот:

«Агар кўйлак бутун жисмни тўсиб, икки қадамининг устини бекитадиган бўлса, бўлади», дедилар».

Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ривоят олдингисини таъкидлаб келмоқда.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَا يَقْبَلُ اللهُ صَلَاةَ حَائِضٍ إِلَّا بِخِمَارٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ ҳайз кўрувчининг намозини фақат химор ила қабул қилади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, аёл киши боши ва кўксини тўсиб турувчи рўмол ҳамда бутун бадани ва оёқларини тўсиб турувчи кийимсиз намоз ўқиши мумкин эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ,«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди.

 

islom.uz