Янгиликлар

Ўҳ-ҳў! Дунё бўйлаб видео ўйинлар ишқибозлари сони қанчага етганини биласизми?

Чоп этилди Avgust 18, 2020 Ўҳ-ҳў! Дунё бўйлаб видео ўйинлар ишқибозлари сони қанчага етганини биласизми?da fikr bildirishni o'chirish

2020 йил ўрталарига келиб, дунё бўйлаб “геймер”лар сони 3,1 миллиардга етди ва Ер шари умумий аҳолисининг қарийб 40 фоизини ташкил этишди.

Бу ҳақда “DFC Intelligence” компанияси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, геймерларнинг ярми стационар компьютерлар, қолганлари эса смартфонлар орқали ўйнашади. Шу билан бирга, мобиль ўйинлар бозори тез суръатлар билан ўсиб бораётганлиги таъкидланмоқда.

Маълумотларга кўра, ўйин ўйнашни яхши кўрадиган одамларнинг аксарияти Осиёда яшашади (52%). Иккинчи ўринда Европа (24%), учинчи ўринда Лотин Америкаси (14%), тўртинчи ўринда эса Шимолий Америка (10%) турибди.