Пазандалик

Печда пишириладиган гуруч ва товуқ қанотчалари

Чоп этилди Sentabr 6, 2020 Печда пишириладиган гуруч ва товуқ қанотчалариda fikr bildirishni o'chirish

Печда пишириладиган товуқ қанотчали палов жуда мазали таомлар сирасидан. Кечки овқат учун ажойиб танлов.

Керакли маҳсулотлар:

  • Товуқ қанотлари – 800 гр;
  • Сабзи – 200 гр;
  • Пиёз – 100 гр;
  • Ўсимлик ёғи – 90 мл (6 ош қошиқ);
  • Туз, зираворлар;
  • Саримсоқ – 4-5 бўлак;
  • Лавр япроғи – 3 дона;
  • Сув – 700 мл.

Тайёрланиш жараёни:

Керакли маҳсулотлар тайёрланади.

Ҳар бир қанот икки бўлакка бўлиниб, идишга солинади.

Қанотларга 2 ош қошиқ ёғ, туз ва зираворлар солинади.

Яхшилаб аралаштирилгандан сўнг усти қопқоқ билан ёпилиб, 30 дақиқага қўйилади.

Тозаланган сабзилар қирғичдан ўтказилади.

Пиёз «кубик» шаклида бўлиши керак.

Икки ош қошиқ қизиган ёғда пиёз 3-4 дақиқа қовуриб олинади.

Пиёздан кейин сабзилар қўшиб қовурилади.

 

3-4 дақиқа давомида қовурилади.

Ювилган гуруч, туз, зираворлар солинади.

Яхшилаб аралаштирилиб, сўнг олов ўчирилади.

Махсус идиш ёғланади, ичига гуручли аралашма солинади. Печ 200 даражада қиздирилади.

Гуручли аралашма устидан қанотчалар териб чиқилади.

 

Устидан саримсоқ, зираворлар ва лавр япроғи солиниб, сув қуйилади.

 

Фалга қоғози ёпилиб, 50 дақиқага печга қўйилади.

Печдан чиқаргандан сўнг фалга олинади.

 

Ундан сўнг 20-30 дақиқага қайта қўйилади.

Яхшилаб аралаштирилиб, дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!