Хитой: коронавирусга қарши вакцина учинчи босқич синовидан ўтказилмоқда
Хитойда бирданига иккита фармацевтика компанияси мамлакатнинг ўз маҳсулоти саналувчи коронавирус вакциналарини тақдим қилди.
“INTERFAX.RU” хабарида айтилишича, вакциналар “Sinovac Biotech” ва “Sinopharm” компаниясида ишлаб чиқарилган.
Вакциналардан намуналар Пекиндаги кўргазмада намойиш этилди, улар ҳозирги пайтда учинчи босқич синовидан ўтказилмоқда.
Ишлаб чиқарувчилар шу йилнинг охирида маҳсулот амалиётга жорий қилинишига рухсат берилишидан умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Хитой раиси Си Цзиньпин ишланмалар муваффақиятли чиқса, вакцина “дунёнинг ҳамжамиятининг ютуғи” бўлишини айтганди.