Мақолалар

Ошиқу орифлар. Сувни ичмоқ шариат талаби бўлди

Чоп этилди Sentabr 10, 2020 Ошиқу орифлар. Сувни ичмоқ шариат талаби бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

“Ҳикоят”да шундай бир воқеа кўргандим: дарвешлардан ўн киши бир чўлнинг бағрига кириб кетдилар ва йўлларини йўқотдилар. Сувсизлик жонларидан ўтди, ёнларида фақат бир ичарлик сув қолган эди. Шу бир қултум сувни ҳаммаси ўлгунига қадар бир-бирига ийсор ва икром этиб турдилар ва улардан фақат бир киши тирик қолди.

У айтадики, “Ҳаммасининг кетганини кўрганимдан сўнг қолган сувни ичдим ва шунинг қуввати билан йўлда давом этиб манзилимни топиб олдим”.

Бир киши унга: “Агар ичмаганингда янада яхши иш қилган бўлардинг”, деди. Дарвеш: “Эй биродар, мен шариатни бундай ўрганганман: магар уни ичмаганимда ўз жонимга қасд қилган ва интиҳор этган бўлардим. Бунинг учун сўралардим ва қийноқда қолардим”, деди. Одам: “У ҳолда тўққиз киши интиҳор этибди-да”, деди. Дарвеш: “Йўқ, уларнинг ҳар бири бошқаси учун дея сувни ичмади. Уларнинг ҳар бирининг иши шариатга мувофиқ бўлди ва орқада мен қолдим. Ўша чоқда сувни ичмоқ менга вожиб бўлди ва чор-ночор уни ичдим. Чунки у сувни ичиш менга шариат талаби эди”, деди.

Ҳужвирийнинг “Кашфул-маҳжуб”идан