ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижодий уйи жамоаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовга опаси Роҳилахон она Мамадалиеванинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат айласин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло раҳматли онахоннинг барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, мусибатларига ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!