Ошқозон ости бези касалланганда ёки панкреатитда парҳез
Ошқозон ости бези яллиғланганда, яъни панкреатитда овқатланиш борасида режимга риоя қилиш керак. Мазали, аммо ошқозон-ичак тизимини зўриқтирадиган оғир таомлар ўрнини ҳазми енгил бўлган маҳсулотлар билан тўлдиришга ўрганиш зарур.
МУМКИН
Ошқозон ости бези нонушта ва тушликни яхши қабул қилса-да, кечки овқатни унчалик хуш курмайди. Айниқса, кечки соат 19дан кейин тановул тавсия этилмайди. Таомлардан димлама, ёғсиз гўштли қайнатма ва буғдойли бўтқалар фойдали.
Нонни қотириб, урвоғини қиймали дўлма, котлет ичига қўшиб, истеъмол килиш мумкин. Сабаби янги ёпилган нон таркибидаги ачитқилар ошқозон ости бези фаолиятини оғирлаштиради.
Сутда пиширилган бўтқалар:
Гуручли-ошқозон деворини ўраб, оғриқни камайтиради, организмдан зарарли моддаларни тез чикаради.
Гречихали-юрак ва қон томирларга қувват бўлади.
Буғдой(манний) ёрмали-ошқозонни зўриқтирмаган ҳолда тўйдиради.
Сули ёрмали-қонда қанд миқдорини камайтиришга ёрдам беради.
Қатиқ, творог, зардоблар.
Мевали мураббо, компот, наъматак еки қора зиркдан тайёрланган дамламалар.
МУМКИН ЭМАС
1.Ёғли, қовурилган таомлар (палов, қовурилган товуқ, қази-қарта, ёғли гўшт, қўй гўшти).
2.Ёғли қайнатмалар, ўткир ва аччиқ таъмли салатлар, кетчуп ва майонезлар, тузламалар.
3.Колбаса, сосиска, калла-поча маҳсулотлари.
4.Енғоқ, писта, дуккаклилар (мош, ловия, нўхат).
5.Янги пишган нон, ширинликлар.
6.Газли ичимликлар, қаҳва, қора чой, спиртли ичимликлар.
7.Ўткир ҳидли зираворлар ва кўкатлар, нордон таъмли мевалар.
8.Сабзавотлардан (турп, редиска, шолғом).
Кўплаб касалликларнинг негизида нотўғри овқатланиш ётади. “Оғриқни енгиш учун «мезим» ичсам ҳаммаси ўтиб кетади”, десангиз адашасиз. Бу дорилар 1-2 овқат ҳазм қилишда ёрдам берса-да, дорига ўрганиш боис жигар фаолиятини ишдан чиқариши мумкин.
Раҳмонқул СУВОНОВ,
тиббиет фанлари номзоди, доцент
Шифо-инфо