Грузия президенти Озарбайжон ва Арманистон зиддияти юзасидаги ЕХҲТ йиғилишини мамлакатда ўтказиш таклифини билдирди
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Озарбайжон ва Арманистон президентлари билан телефон орқали мулоқот ўтказишга ва Қорабоғ зиддиятига барҳам бериш борасида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг учрашувини мамлакатда ташкил қилишга тайёрлигини маълум қилди.
“Президентлар билан мулоқотга киришиш вақти етди, бу мулоқотлар шу ҳафтага мўлжалланган. Грузия икки қўшни давлатнинг муносабатида холис ва бетараф ҳолда туради. Давлатларимизнинг иқтисоди тинчлик ва барқарорлик билан боғлиқ”, деди Зурабишвили “Рустави 2” телекомпаниясига берган интервьюсида.