Хитой кучаймоқда. Бу АҚШга таҳдидми?
Хитой армиясининг жадал ривожланиши мамлакатни Қўшма Штатлар билан ҳарбий партитага яқинлаштирмоқда, деди AҚШ армияси бош штаб бошлиғи генерал Марк Милли.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Хитой, эҳтимол, энг муҳим, аммо AҚШнинг ҳарбий устунлигига қарши ягона муаммо эмас. Шу билан бирга, генерал ХХРни душман деб атамади, чунки бу атама фақат қуролли можаро юзага келганда қўлланилади.
“Биз буюк кучларнинг рақобати дунё учун фалокат келтирадиган урушга айланиб кетишини истамаймиз”, деди у.
Унинг таъкидлашича, агар армиянинг барча таркибий қисмлари бир вақтнинг ўзида ва тенг равишда ривожланса, агар бир қатор соҳаларда жадал тараққиёт бўлса, Хитой тез орада ҳарбий қудрат жиҳатидан AҚШни қувиб етади. Генерал Хитой сувости флоти, авиаташувчи кемалари, тўртинчи ва бешинчи авлод қирувчиларини, шунингдек, ракетага қарши мудофаа тизимини ва кибер космикни ривожлантиришдаги ишларни юқори баҳолади.