Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда президент сайловлари икки ой олдинга сурилиши мумкин

Чоп этилди Yanvar 26, 2021 Ўзбекистонда президент сайловлари икки ой олдинга сурилиши мумкинda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистонда президент сайловлари октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу масала Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинган. Агар ушбу хабар тасдиқланса, Конституция ва Сайлов кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, авваллари Президент сайловлари декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиларди.

Ўзбекистонда президент сайловига тайёргарлик жараёнлари 2021 йил 1 мартдан бошланиши хабар қилинганди.

Соф.уз