Россия аҳолиси 15 йилда илк бор ярим миллион кишига камайди
Россияда 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, 146 миллион 238 минг киши яшаган.
Бу аввалги йил билан таққослаганда 510 минг кишига кам. Росстат шу ҳақда маълум қилди.
Бунгача аҳолининг ярим миллионга камайиши 2005 йилда кузатилган эди.
Статистикага кўра, қарийб 109,3 миллион россиялик шаҳарларда, тахминан 37 миллион киши қишлоқларда яшайди.
Россия Давлат думаси депутати Светлана Бессараб ушбу ҳолатга COVID-19 пандемияси туфайли соғлиқни сақлаш тизимидаги қийинчиликлар сабаб бўлган, дея фикрни билдирган.