Саудия Арабистони: рамазонда чекловлар эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг расмий телеграм канали хабарига кўра, бу йил Рамазон ойида икки Муқаддас Масжидда чекловлар эълон қилинган. Хабарда айтилишича бу йил таровеҳ 10 ракат ва таҳажжуд ҳамда 3 ракат витр намозлари ўқилади.
Намозхонларга Подшоҳ Абдуллоҳ кенгайтмаси, 1-қават, том қисми ва ташқи ҳовлида намоз ўқишга рухсат берилади. Матоф (тавоф қилиш саҳни) Умра зиёратчиларидан ташқари барча учун ёпиқ қолади. Умра зиёратчиларининг Каъбага тегишига йўл қўйилмайди.
Оммавий ифторлик тадбири ўтказилмайди, аксинча ифторлик таомлари индивидуал тарқатиш амалга оширилади. Сўнги 10 кунда эътикоф ўтиришга рухсат берилмайди. Замзам таъминоти ходимлар ва бир маротабали бутилкалар орқали индивидуал равишда тақдим этилади.
Масжиди Ҳарамга киришга фақат “Eatmarna” дастури орқали берилган тегишли рухсатномалар билан рухсат берилади. Буларнинг барчаси коронавирус касаллигини олдини олиш, бу касалликни тарқалишидан сақланиш учун кўрилаётган қатъий чоралардир.