Дунё янгиликлари

АҚШ: таровиҳ намозидан чиққан ака-ука отиб ўлдирилди

Чоп этилди May 4, 2021 АҚШ: таровиҳ намозидан чиққан ака-ука отиб ўлдирилдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШнинг Канзас-Сити шаҳрида масжидда таровиҳ намозини ўқиб чиққан 16 ёшли Абдулвоҳид Абдулазиз ва унинг 15 ёшли укаси Абдураҳмон қотилликнинг қурбонига айланди.

KSHB нашрининг ёзишича, ака-укага Ханад Абдуазиз исмли 25 ёшли маҳаллий фуқаро ўқотар қурол билан ҳужум қилган. Кейинроқ унинг ўзини полициячи отиб ўлдирган, чунки унга ҳам қурол билан ҳужум қилмоқчи бўлган.

Ака-укани таниганларнинг айтишича, улар оғир-босиқ ва одобли болалар эди. Ҳар иккисининг ҳам динга қизиқиши кучли бўлган. Ҳодиса кунида улар масжидда Қуръоннинг зулм, зўравонлик ва қотиллик қораланган оятларини тиловат қилган эди. “Қуръонни тамомила ёдлашни, исломни яхшироқ тушунишни исташар эди”, – дейди ака-уканинг ўқитувчиси Айман Ҳасан.

Абдулвоҳид ва Абдураҳмоннинг дафн маросимлари учун 60 минг доллар эҳсон йиғилди. Қотилликка айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.