Дунё янгиликлари

Германиялик Ислав Исломга қандай кирди?

Чоп этилди May 6, 2021 Германиялик Ислав Исломга қандай кирди?da fikr bildirishni o'chirish

Германиянинг 21 ёшли фуқароси Кацпер Влад Ислав яқин дўстининг бувиси таъсирида Исломни қабул қилди.
Анадолу агентлигига кўра, Исломни қабул қилиш маросими Туркиянинг Қайсар вилояти муфтиятида бўлиб ўтган.
Муфтий Шаҳин Гуваннинг айтишича, сўнгги беш йил ичида 30 га яқин шундай маросим ўтказилган. Жумладан, ўтган икки йил мобайнида Исломни кўпроқ ёшлар қабул қилган.

Гуван Иславнинг Исломни қандай қилиб қабул қилганини айтиб берди. Унинг айтишича, Германияда қўшнисининг бувиси ва Иславнинг яқин дўсти Ҳаниф Чери уни тез-тез меҳмонга таклиф қилган. Аёл Иславни ўз неварасидек яхши кўрган.

“Ҳанифнинг бувиси ўтган ҳафта оламдан ўтди. У Иславнинг мусулмон бўлишга қарор қилишида муҳим роль ўйнаган. Ислав аллақачон Шаҳодат калимасини ўқиб, мусулмон бўлган. Мактабни тугатгач, Германияга қайтиб, ҳуқуқшунос бўлмоқчи”, дейди Гуван.

Гуваннинг қўшимча қилишича, Ҳанифа Чери доим Кацперни Али Усмон деб чақирган. Йигит Исломни қабул қилгач, ушбу исмни ўзи учун танлади.
Ислав, ўз навбатида, Ҳанифнинг раҳматли бувиси уни доимо Аллоҳга яқинроқ бўлишга чорлаганини айтади. “Ислом сизга аввалгидан кўра яхшироқ ҳаёт бағишлайди”, дерди у, дейди.
Йигитнинг сўзларига кўра, унинг оиласи Исломнинг мухолифлари кўп бўлган Польшада яшайди.

“Улар ҳам менинг янги динимга қарши эдилар. Бироқ, асосийси менинг эътиқодим. Мен муқаддас Қуръондан қидирган ҳамма нарсамни топдим. Намоз менга куч беради”, деди у.

Ислав Шаҳодат калимасини ўқиб, Исломни қабул қилганидан кейин Гуван унга  Қуръони карим маънолари таржимасининг немис тилидаги нусхасини совға қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати