Муфтий ҳазратлари жума намозини Андижон бош масжидида ўқидилар
Бугун Андижон шаҳри марказидаги Бош жоме масжидида (аввалги номи Девонабой) жума намози катта шукуҳият билан адо этилди.
Ушбу масжиднинг очилиш маросимида қатнашиш ҳамда жума ибодатини вилоят аҳолиси билан бирга адо этиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамда Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Аброр Мухтор Али домла ташриф буюрдилар ва Муфтий ҳазрат жамоатга маъруза қилиб бердилар.
Ушбу хурсандчиликдан барча бирдек хурсанд бўлиб, Муфтий ҳазратлари бошчилигида дуога қўл очиб, Аллоҳ таолодан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўрадилар