Ўзбекистон янгиликлари

Давлат тест маркази муҳим янгиликни эълон қилди

Чоп этилди Iyul 4, 2021 Давлат тест маркази муҳим янгиликни эълон қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Давлат тест маркази матбуот котиби Орзиқул Бобоев кириш имтиҳонларини ўтказиш тартибига киритилган ўзгартириш ҳақида абитуриентларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Бобоевнинг сўзларига кўра, олдинлари тест натижаларига кўра, битта таълим йўналиши бўйича шартнома асосида, иккинчисида эса грант асосида қабул қилинган бўлса, абитуриент биринчи йўналиш — шартнома асосида ўқишга мажбур эди. 2021 йилдан бошлаб энди икки босқичда кўрилади: биринчисида — абитуриент агар давлат бюджетида ўқишни танласа, танлаган бешта йўналишининг грант бўйича ҳар биттаси қараб чиқилади. Шундан кейингина, шартнома бўйича қараб чиқилади. Яъни абитуриент тўплаган балл устуворлик асосида биринчи бўлиб кўрсатилган ОТМга шартнома асосида киришга етарли бўлиб, мана шу балл иккинчи ОТМда грант бўлса, абитуриент ўз хоҳишига кўра, иккинчи олий таълим муассасида ўқиши мумкин.

Шунингдек, имтиҳонларга тайёргарлик иккита сценарий бўйича амалга ошиши мумкин. Биринчиси — Махсус комиссия пандемия сабаб тестларни ёпиқ биноларда ўтказишни тақиқласа, имтиҳонларни очиқ майдонларда ташкил этиш. Ҳозирда 65 та очиқ майдон ва стадионларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Иккинчи сценарий бўйича эса кенг сиғимли ёпиқ бинолар тайёрланяпти. Давлат тест маркази ҳисоб-китобига кўра, 10 июлга қадар 96 та бино тайёр бўлиши керак.

Бундан ташқари, кузатув камералари сони оширилади ва онлайн-трансляция учун камералар ўрнатилади. Бундан ташқари, ҳар бир гуруҳга овоз ёзишга қодир стационар ва 360 даража бурила оладиган камералар ўрнатилади.