Мақолалар

Кийими ҳам йўқ эди

Чоп этилди Avgust 30, 2021 Кийими ҳам йўқ эдиda fikr bildirishni o'chirish

Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалардан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳикоя қилади:

Пайғамбар алайҳиссаломнинг мажлисида ётиб-турган етмиш кишини кўрдим. Ҳеч бирининг эгнида устини тузукроқ ёпган кийими йўқ эди. Ё белдан пастини бир парча мато билан ўрардилар ёки бўйинларига боғлаган парча мато билан белидан юқорисини ёпардилар. Бу кийим-кечакларининг бир қисми уларнинг болдирларига, бир қисми эса тўпиқларига етарди. Маҳрам жойлари кўриниб қолмасин, дея кийимларини қўллари билан маҳкам ушлаб юрардилар[1].

 

Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан

Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ

 

[1] Бухорий, Салот, 58; Ибн Ҳузайма, Саҳиҳ (ношир. Муҳаммад Мустафо ал-Аъзамий), Байрут, 1390/1970, I, 375