Дунё янгиликлари

Хитойда болаларнинг онлайн ўйинларни ўйнаши қатъий чекланди

Чоп этилди Sentabr 1, 2021 Хитойда болаларнинг онлайн ўйинларни ўйнаши қатъий чекландиda fikr bildirishni o'chirish

Хитой ҳукумати болаларнинг мактаб кунларида онлайн видеоўйинларни ўйнашини тақиқлади, дея хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Болалар энди жума, шанба ва якшанба кунлари соат 20:00 дан 21:00 гача бир соатдан, яъни ҳафтада жами уч соат ўйин ўйнашлари мумкин бўлади. Охирги йилларда Хитойда вояга етмаганларнинг онлайн ўйинларни ўйнашига баъзи чекловлар амал қилиб келаётган эди. Уларга кунига 90 дақиқа, байрам кунларида 3 соатгача ўйин ўйнашга рухсат берилганди.

Ҳукумат бундан буён онлайн ўйинлар билан шуғулланувчи компанияларни текшириш кучайтирилишини маълум қилди. Видеоўйин ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчилардан ҳисобланувчи Tencent Holdings Ltd. компанияси аввалги чекловларга жавобан юзни таниш ва ҳақиқий исм билан рўйхатдан ўтиш технологиясини қўллаб келаётган эди. Бундан ташқари, муайян вақт ўтгандан кейин ўйинчи автомат равишда ўчириб қўйилган.

Ҳукуматнинг навбатдаги қароридан кейин онлайн ўйин компанияларининг акциялари нархи пасая бошлади.