Дунё янгиликлари

Қирғизистонда Қуръон мусобақасига ҳозирлик кўриляпти

Чоп этилди Sentabr 3, 2021 Қирғизистонда Қуръон мусобақасига ҳозирлик кўриляптиda fikr bildirishni o'chirish

Қирғизистон мусулмонлари идораси жорий йилнинг 25 сентябрида I Республика Қуръон мусобақаси бўлиб ўтишини маълум қилди. 

Мусобақага Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманидаги “Ақ Тайлақ ата” жоме масжиди мезбонлик қилади.

“Қуръон мусобақасини юқори даражада ўтказиш, Қуръонни билувчилар орасидан муносибларини танлаб олиш зарур. Шунингдек, мусобақани халқаро миқёсга олиб чиқиш керак. Бу – менинг мақсадларимдан бири. Умид қиламанки, бу мусобақани юқори даражада ўтказамиз”, – деди мамлакат муфтийси Замир Рақиев.

Мусобақага тадбиркор Эрлист Акунбеков ҳомийлик қилмоқда, у ғолибларни тақдирлаш учун 1,5 миллион сўм ажратган.

15 сентябргача ҳудудларда саралаш босқичлари ўтказилади, ғолиблар республика босқичига йўлланмани қўлга киритади.