“Global Times”: АҚШда иқлим бўйича аниқ белгиланган сиёсат йўқ
“АҚШ президенти Жо Байден иқлим масалалари бўйича Россия ва Хитойни танқид қилишга ҳақли эмас, ваҳоланки, унинг ўзи давлатни бошқаришни билмайди”, деб фикр билдиради “Global Times” нашри мақоласининг муаллифлари.
Улар Байденнинг Римдаги “Катта йигирматалик” саммитидаги чиқишига шу тариқа муносабат билдирган.
Ўша нутқида сиёсатчи Москва ва Пекиннинг иқлим ўзгаришларига кураши бўйича эътирозларини айтганди.
Мақола муаллифларининг фикрича эса, АҚШнинг ўзида иқлим бўйича аниқ белгиланган сиёсат йўқ. Пекин зарарли газлар чиқарилиши кескин қисқартириш бўйича бир неча марта тантанали ваъда берган, лекин ҳамон бунга шубҳа қилинмоқда.