Хом гапга пишиқ жавоб. МЎЛЖАЛДАН АДАШГАНДИР
Мулло Жомий қуддиса сирруҳу яшаган даврда ҳаммани оғзига қаратиб юрган бир нодон киши бўлган экан. Бир куни хурсанд бўлиб ҳазратнинг ҳузурига келиб: «Муҳтарам устоз кеча тушимга Хизр алайҳиссалом кириб оғзимга тупуриб кетдилар. Ажабо ,бунинг таъбири нима бўлади?» деб сўрабди. Ҳазрат унинг бу гапини эшитиб: «Тушингнинг таъбирини билмадим-ку, лекин катта эҳтимол билан у зот юзингга тупурмоқчи бўлганлар. Бироқ оғзинг ҳар доим очиқ бўлганидан у оғзингга келиб тушган бўлса керак», деб жавоб берибдилар.