Польша Россиянинг Варшавадаги мулкини мусодара қилишни бошлади
Польша Россиянинг Варшавадаги мулкини мусодара қила бошлади, дея хабар беради мамлакат ташқи ишлар вазирлиги.
«Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ва консуллик мақсадларида фойдаланилмаётган ҳамда Россия Федерациясининг ноқонуний эгалигида бўлган иккита кўчмас мулк объектига нисбатан ижро ишини қўзғатиш таклифи билан ТИВ ваколатли давлат органларига мурожаат қилгани ҳақида маълум қилади», – дейилади Польша ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Қайд этилишича, ушбу мулк Собеского кўчаси 100-уй ва Келецкая кўчаси 45-уйларда жойлашган.