ТИКA ва Ўзбекистон Турк миллий маданият маркази Тошкентда ифторлик қилди
Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) Тошкент дастури координатори ва Ўзбекистон турк миллий маданият маркази ҳамкорлигида ифторлик дастурхони ташкил этилди.
Тошкентдаги турк ресторанида берилган ифтор дастурхонида Ўзбекистонда фаолият юритаётган турк муассасалари вакиллари, Тошкент элчихонаси ходимлари ва мамлакатда яшовчи кўплаб турклар бирлашди.
Дастурда ТИКA президенти ўринбосари Маҳмут Чевик, Тошкентдаги элчи Олган Бекар, Ўзбек-турк ишбилармонлар уюшмаси президенти Давут Aзми Эрбаш, Ўзбекистон Турк миллий маданият маркази президенти Ўмер Салман, ТИКA Тошкент дастури координатори Жемалеттин Туней ҳам иштирок этди.