Отажон
Ибрат бўлолдингиз кекса-ёшларга,
Шодлик улашдингиз кўзи ёшларга,
Саломлар бердингиз бағритошларга,
Савоблар бошини тутган отажон.
Оталик меҳрини қилибсиз инъом,
Ёлғиз бизга эмас, бировларга ҳам,
Қадрини билмаган чин ёвларга ҳам,
Меҳрнинг булоғи бўлган отажон.
Букилмас ҳақиқат аҳдингиз эди,
Адолат аввалдан тахтингиз эди,
Ёлғонларни енгиш дардингиз эди,
Пок виждон эгаси бўлган отажон.
Бизлар учун чин бахт экан борингиз,
Ғафлат уйқусида экан зорингиз,
Хаққингизга дуо айлар ўғлингиз,
“Жаннат боғларида бўлсин жойингиз”,
Аллоҳ розилигин олган отажон.
Ҳусанбой ЮСУПОВ,
Учкўприк тумани
“Ҳидоят” журналидан