Малак юзли
Асҳоби киромдан яманлик Жарир ибн Абдуллоҳ ҳикоя қилади:
Расули акромни кўрмоқ учун Ямандан Мадинага борган эдим. Пайғамбаримизнинг шаҳрига яқинлашганимда туямни чўктирдим, бухчамадан (тугун) янги кийимимни чиқариб кийдим. Масжиди Набавийга бордим ва асҳоблари билан сўзлашиб турган Расули акромнинг ҳузурига кирдим. У ерда ўтирганлар менга диққат билан қарай бошладилар. Бундан ажабланиб, ёнимда ўтирган кишидан:
– Биродар, Пайғамбар алайҳиссалом мен ҳақимда бирор нарса дедиларми? – деб сўрадим.
– Ҳа, – деди у, – Бироз олдин сен ҳақингда жуда ҳам чиройли гап айтдилар. Биз билан гаплашиб турганларида, дафъатан, гапнинг мавзусини ўзгартириб, “Бироздан сўнг шу эшикдан Яманнинг хайрли одамларидан бўлган малак юзли киши кириб келади”, дедилар.
Ушбу лутфни эшитганим шукронасига Аллоҳга ҳамду сано айтдим[1].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, IV , 359-360, 364; Бухорий, ал-Адаб ул-муфрад (Албоний), 94, рақам, 250/2; Ибн Ҳиббан, ас-Саҳиҳ (Арнаут), XVI , 173; Ҳоким, ал-Мустадрақ (Ато), I, 422; Ҳайсамий, Мажмауз-завоид, IX, 372