Дўстни зиёрат қилишнинг фазилати
Бир одам Аллоҳ йўлида биродар бўлган дўстини зиёратига кетаётган эди. Уни кузатиш ва синаш учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бир фариштани туширди. Фаришта ундан сўради:
– Қаёққа кетяпсан?
– Фалончи дўстимни зиёрат қилишга.
– Унинг олдига бир иш билан кетяпсанми?
– Йўқ.
– Сен билан унинг орасида бир қариндошчилик борми?
– Унга кўрсатадиган бир яхшилигинг ёки бир эҳсонинг борми?
– Йўқ.
– Йўқ.
– Ундай бўлса нега уни зиёратига кетяпсан?
– Уни Аллоҳ учун яхши кўраман.
– У ҳолда сен ҳам яхши шуни билгинки, мени сенга Аллоҳ таоло жўнатди. Сен у дўстингни яхши кўрганинг учун У Зот ҳам сени яхши кўришини сенга билдиришимни айтди. Жаннатни эса сенга вожиб қилди[1].
[1] Ҳадисни Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Қаранг. Муслим: Бирр, 38; Аҳмад ибн Ҳанбал, II, 292, 7919; Байҳақий, Шуабул-иман, XI, 319, 8591; Ибн Абу Шайба, VII, 64, 34223.